07:13 / 07.05.2019
4 983

Ажратилган кредитлар ортидан Халқ банки мансабдорларига жиноят иши очилди

Ажратилган кредитлар ортидан Халқ банки мансабдорларига жиноят иши очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими ходимлари томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури бўйича фуқароларга “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган мониторингда, туманда тузилган ишчи гуруҳ ва банк ходимлари томонидан кредит олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг эҳтиёжмандлиги жойига чиқиб ўрганилмасдан ва кредит ажратилишига оид ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги текширилмасдан кредитлар ажратилиши оқибатида, иссиқхона қуриш учун AT “Халқ банки” Китоб филиалидан 11 нафар фуқароларга 147 млн. сўм кредит маблағлари ноқонуний ажратилиб, кредитларнинг мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан AT “Халқ банки” Китоб филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: 7news.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ажратилган кредитлар ортидан Халқ банки мансабдорларига жиноят иши очилди