09:56 / 08.05.2019
4 713

Оббо, «уддабуронлар»! Барибир ишинг фош бўлди-ку?!

Оббо, «уддабуронлар»! Барибир ишинг фош бўлди-ку?!
Фото: «Google.com»
Гурланлик Отабек (исми ўзгартирилган) тумандаги «О. П.» фермер хўжалиги раҳбари. У укаси Санжар билан фермер хўжалигига тегишли «ТТЗ 8011» русумли трактор тиркамасининг олд қисмига суъний равишда оғирлигини 670 кг. га оширувчи мослама ўрнатди денг. Нега? Етиштирган пахта хом-ашёсини «оғирроқ» қилиб ўтказиш учун-да.

Хуллас, улар тиркамага ўрнатилган оғир мослама билан 2018 йил пахта мавсумида «Гурлан пахта тозалаш» АЖга қарашли «Пахта тайёрлов маскани»да 44 маротаба тарозига «чиқишди». Ҳар тарозига чиққанда хом-ашё сунъий равишда тош босиб, мўлжалдагидан кўпроқ ҳосил топширишди гўё. «Ортиқча» хом-ашё пулга чақилганда миқдор 103 401 000 сўмни ташкил этди.

Бундай «ихтиро» фош бўлмай қолмади, албатта.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Б. Якубовнинг раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида судланувчилар томонидан жиноят натижасида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, жарима жазоси тайлинланди. Энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида.

Ҳар бирига.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оббо, «уддабуронлар»! Барибир ишинг фош бўлди-ку?!