“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида исмли (номли) авторақамларни жорий қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Бугун юртимизда барча жабҳаларда янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жорий этилаётган инновацион лойиҳалар натижасида янги имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳам кўплаб янгиликлар жорий этилмоқда, дейилади мурожаатда.
“Ушбу соҳани янада ривожлантириш ва фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча пул тўлаш асосида автомобиль эгасининг исми ёки у томонидан таклиф қилинган сўз (ном) туширилган авторақамларни жорий қилишни таклиф қиламан. Аксарият ривожланган давлатларда ушбу амалиёт мавжуд”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Билдирилишича, мазкур турдаги авторақамларни сотиш давлат бюджетига ҳам маблағларни туширишга хизмат қилади. Аксарият ҳолатларда йўл ҳаракат қоидаларини қўпол тарзда бузиш ёки эҳтиётсизлик натижасида пиёдани уриб юбориш ва воқеа жойидан қочиб кетиш ҳолатларида бундай автомобиль рақамлари зарур ҳисобланади. Кузатув камералари ўрнатилмаган жойларда шундай ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлар содир этилганда фуқаролар рақамлардан кўра сўзларни яхшироқ эслаб қоладилар.
“Шу сабабли, мамлакатимизда автомобиллар учун автомобиль эгаси томонидан таклиф қилинган сўз (ном) туширилган авторақамларни жорий қилишни таклиф қиламан”, - дейилади мурожаатда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди