date
views 3 943

Тошкентда қатағон қурбонлари хотирланди

Тошкентда қатағон қурбонлари хотирланди
9 май куни Тошкентда бир гуруҳ ўзбек зиёлилари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Мангу Туркистон» номли зиёрат маросимларини ўтказишди.

Тадбир қатнашчилари истиқлол қаҳрамонлари, илғор ғоялар ва эркинлик тарғиботчилари бўлган Алихонтўра Соғуний ҳазратлари, Абдулла Қодирий ва Миртемир Мирабдуллаев мозорларини зиёрат этишди.

Тадбир иштирокчилари совет тузуми томонидан қатағон қилинган жадид зиёлиларининг портретларини кўтариб, уларни хотирлашди.

Кўкча ва Камолон қабристонларида марҳумларнинг ҳақига Қуръони карим тиловат қилиниб, улар амалга оширган хайрли ишлар ёдга олинди.
Шунингдек, шу куни Тошкент шаҳридаги «Биродарлик қабристони»да қатағон қурбонлари хотирланиб кичик акция ҳам ташкил этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қатағон қурбонлари хотирланди