
Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 11.07.2016 йилдаги суд қарорига асосан қарздор Р.С.дан ундирувчи Э.У. фойдасига вояга етгунга қадар ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент тўлаш ижро ҳужжати мавжуд.
Аммо қарздор Р.Сарибаев қонун талабларига бўйсунмасдан, яъни 34 ойдан буён 13 млн. сўмдан ортиқ (13.328.860.) алимент қарзини фарзандининг моддий таъминоти учун тўлашдан бўйин товлаб келмоқда.
Бюронинг Бектемир туман бўлими томонидан қарздор Р.С.га тегишли бўлган қидирувдаги “Nexia Dons” русумли автотранспорт воситаси Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан топилди ва ушбу автотранспорт воситаси ундирилмай қолган алимент пулларини тўлиқ қоплаш мақсадида хатланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг