13:20 / 11.05.2019
3 575

Наркокурьерга куннинг иссиғида куртка нега керак бўлиб қолди?

Наркокурьерга куннинг иссиғида куртка нега керак бўлиб қолди?
Божхона ходимлари томонидан “заҳри қотил”нинг навбатдаги контрабандаси тўхтатиб қолинди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Айритом” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган гиёҳвандлик моддасини фош этишди.

Мазкур постга пиёда тарзда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.Р. нинг шубҳали хатти–ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Фуқаро ҳаво ҳарорати иссиқ бўлишига қарамасдан қишки куртка билан божхона постининг кириш зали орқали ҳаракатланаётганда, унинг курткаси шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, куртканинг ички астари орасига тикилган 30 дона скотч билан ўралган целофан пакетлар ичига хуфиёна жойлаштирилган соф оғирлиги 230,26 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда эса, вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида, фуқаро С.Ш. холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан қоғоз бўлакларига ўралган 1,6 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наркокурьерга куннинг иссиғида куртка нега керак бўлиб қолди?