Адлия вазирлиги таълим олувчилар телефондан қандай ҳолатларда фойдаланиши мумкинлигини айтди

Адлия вазирлиги таълим олувчилар телефондан қандай ҳолатларда фойдаланиши мумкинлигини айтди
Адлия вазирлиги ўқувчилар телефонлардан университетлар ҳамда мактабларда қандай ҳолатларда фойдаланиши мумкинлиги бўйича эслатма билан чиқди.

«Таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади», - дейилади вазирлик эслатмасида.

Машғулотлар ва турли тадбирлар оралиғида телефон орқали сўзлашиш учун хонадан йўлакка ёки фойега чиқиш, паст овозда ва қисқа мулоқот қилиш зарур.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар