
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Адлия вазирлиги томонидан олий таълим масалаларига бағишланган «Қонунчиликдаги янгиликлар» брифинги ва матбуот анжуманида ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Унда Олий ва ўрта-махсус таълим соҳаси мутахассислари киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланганлигини ҳам маълум қилишган. Демак унга кўра:
- сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади;
- кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади;
- ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.
Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.
Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.
Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:
- магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
- «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича синов;
- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар