13:18 / 13.05.2019
3 550

Тошкентда ўзини юқори қаватдан ташламоқчи бўлган шахс қутқарилди (видео)

Тошкентда ўзини юқори қаватдан ташламоқчи бўлган шахс қутқарилди (видео)
Бугун соат тахминан 10.30 да 102 рақамига эркак киши қўнғироқ қилиб, тўққиз қаватли уйнинг бешинчи қаватидан сакраб ўзининг жонига қасд қилмоқчилигини маълум қилган, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Айтилишича, воқеа жойи бўлмиш Чилонзор туманининг 20-кварталига ички ишлар, Фавқулодда вазият бошқармаси, Тошкент шаҳар клиник психиатрия шифохонаси «тез ёрдам» бригадаси, ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва туман ҳокими ҳамда прокурори етиб боришган.

«Эллик ёшли эркак балкон тўсиғидан ошиб ўтиб, қарори жиддий эканлиги ҳақида қичқирар эди. Бу фикрдан қайтишга кўндириш учун бир соатдан ортиқ кетганлигига қарамасдан, эркак ҳеч кимга қулоқ солмади. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан эркак кишининг ёнига йўналтирилган ИИББ алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари ўз малакаларини қўллаган ҳолда эркак кишини қутқариб қолишди. Ҳозирги вақтда психиатр А.Т. билан иш олиб бормоқда», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўзини юқори қаватдан ташламоқчи бўлган шахс қутқарилди (видео)