06:36 / 14.05.2019
2 895

Тошкентда иссиқ сув учун «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади

Тошкентда иссиқ сув учун «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади
Тошкентда 2019 йилнинг март-июнь ойларида иссиқ сув учун интеллектуал ҳисоблагичлар ўрнатиш жараёни ўтказилади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур иш Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Uzcard миллий процессинг маркази, Toshissiquvvati ДУК ва Uzmeter ҳамкорлигида амалга оширилади.

Айни пайтда Мирзо Улуғбек туманининг «Дархон-3» маҳалласи, Салор кўчасида
иссиқ сув учун бундай ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Smart Ruler интеллектуал ўлчов ускунаси кўрсаткичларни ўлчаш автоматлашган тизимининг қисми ҳисобланади. У юқори аниқликдаги, автоном, масофадан маълумот узатувчи замонавий қурилмадир.

Агарда уч ойдан сўнг синов натижалари ижобий бўлса, улар барча жойда ўрнатилади, дейилади ҳокимлик томонидан.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда иссиқ сув учун «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади