10:14 / 14.05.2019
5 405

МИБ Хатирчи туман бўлими ноқонуний тилла тегирмон фаолиятига чек қўйди

МИБ Хатирчи туман бўлими ноқонуний тилла тегирмон фаолиятига чек қўйди
Мажбурий ижро бюросининг Хатирчи туман бўлими истеъмолчилар томонидан энергия ва сув ресурслари тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, 179 та (электр энергияси бўйича 119 та, табиий газ бўйича 36 та ва ичимлик суви бўйича 24 та) қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Улар бўйича таъминотчи корхоналар манфаатларига етказилган жами 216 млн. 459 минг сўм зарарнинг 136 млн. 997 минг сўми ундирилишига эришилди.

Хусусан, бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг «Тинчлик» маҳалласида яшовчи фуқаро Эшбаев Уткиржон Хожиевич яшаш хонадони қўшимча хўжалик биносида қонунга хилоф равишда кўз билан кўриб аниқланмайдиган яширин равишда электр симларни умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига 1 дона 7,5 кВтли ва 1 дона 15 кВтли электр двигателлар ҳамда 1 дона ёритгични ноқонуний улаб, тилла тош тегирмон ташкил қилиб, туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 21.040.500 (йигирма бир миллион 40 минг беш юз) сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Ушбу тадбир якунида ноқонуний равишда фойдаланиб келинган 1 дона 7,5 кВтли ва 1 дона 15 кВтли электр двигателлар, 1 дона тегирмон, 1 дона тегирмон қозони, 1 дона тегирмон қопқоғи, 1 дона драбелка, 1 дона тегирмон пичоғи, 2 дона электр автомат ҳамда 20 метрли электр кабеллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида У.Эшбаев текшириш давомида аниқланган зарарни ҳолат аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида тўлалигича ва ихтиёрий равишда тўлаб берганлиги, қилган ишидан пушаймон бўлганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Хатирчи туман бўлими ноқонуний тилла тегирмон фаолиятига чек қўйди