18:05 / 15.05.2019
3 344

Бош прокуратура: уйини долларда сотган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган

Бош прокуратура: уйини долларда сотган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқ ва айрим ОАВларда Тошкентда уй савдосини хорижий валютада амалга оширган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан баёнотини эълон қилди.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда гўёки 2 хонали уйни 25 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВларда берилган хабарлар юзасидан расман маълум қиламизки, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган» дейилади хабарда.

Шунингдек, Бош прокуратура «жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтириш»ни сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: уйини долларда сотган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган