Янгийўлдаги «Макро» супермаркетига ўт кетди

  • 16 май 2019, 19:55
  • 837
  • Жамият
  • Янгийўлдаги «Макро» супермаркетига ўт кетди
    Фото: «dyxx.uz»
    Бугун, 16 май куни соат 04-00да Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчасида жойлашган «Дарвоза Савдо» МЧЖга қарашли «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилмоқда.

    Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 04 дан 03 дақиқа ўтганда етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04 дан 09 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 04 дан 19 дақиқа ўтганда тўлиқ бартараф этилган.

    Натижада ёнғиндан мажмуанинг 750 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида мажмуанинг 1-қаватидаги 30 кв.метр майдонда савдо растаси ва 3 дона музлатгич ёниб зарарланган.

    Ёнғинни тахминий сабаби мажмуадаги музлатгичнинг электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

    Фикрлар

    » » Янгийўлдаги «Макро» супермаркетига ўт кетди