11:23 / 17.05.2019
5 086

Кинологлар энг яхши қўриқчи итлар зотларини айтди

Кинологлар энг яхши қўриқчи итлар зотларини айтди
Фото: Sputnik
Уй, мол-мулк ва эгасини ҳимоя қилиш учун энг яхши итлар бу – Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси ҳисобланади. Бу ҳақда Россия кинология федерацияси президенти Владимир Голубев маълумотига таяниб Sputnik ёзади.

«Қўриқчи итларнинг энг ёрқин намунаси бу Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси ҳисобланади. Бу зотли итлар ёнида эгаси бўлган ёки бўлмаган ҳолатларда мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига эга. Шунинг учун бу итлар албатта машқ курсидан ўтиши керак», — деди у.

Эксперт сўзларига кўра, машқ итларга вазиятни англаш ва қачон жаҳлдорликни кўрсатиш кўникмаларига ўргатади.

«Қўриқлаш учун мўлжалланган итларни эгасига қулоқ солиш, бегоналарга ишончсизлик кўникмаларига ўргатиш керак», — деб таъкидлади Голубев.

Машғулотлар билан фақат тажрибали мутахассис-кинологлар шуғулланиши керак.
Голубевнинг сўзларига кўра, хизмат итлари машқ учун энг яхши зотли итлар ҳисобланади.

Хизмат итлари гуруҳига немис ва бельгия овчаркалари, ротвейлер, лабрадор, спаниель зотли итлар киради.

Кўп йиллар давомида бу зотли итлар портловчи ва наркотик моддаларни қидириш, одам қидириш, жиноятчиларни ушлашда, одамларни қутқариш ишларида, шунингдек, қўриқлаш фаолиятида қўлланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кинологлар энг яхши қўриқчи итлар зотларини айтди