2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ Навбатчилик қисмига Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи 1984-й.т, фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги «Олтин-мерос» фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси тарқатган маълумотда айтилади.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашина 1998-й.т, Иштихон тумани «Чимқўрғон» МФЙ «Чимқўрғон» қишлоғида яшовчи И.Ж.га тегишли, оқ рангли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган Damas русумли автомашинаси бўлиб, унинг ичида автомашина эгаси И.Ж. ҳамда оила аъзолари бирга яшовчилар, отаси 1969-й.т, Х.А., онаси 1974-й.т, Х.З., укаси 2002-й.т, И.А. ҳамда кенжа укаси 2003-й.т, И.О.ларнинг мурдалари Қўшработ тумани «Боқичиғатой» маҳалласи ҳудудидан қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жинояти Иштихон туманида яшовчилар 1981-й.т. Т.Ғ., 1995-й.т. Э.Ш., 1993-й.т. У.Ж. ва Қушработ туманида яшовчи 1996-й.т. Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва улар ушланган.
Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди