17:31 / 20.05.2019
2 960

Оила тикланди

Оила тикланди
- Ажрашиб кетган оилалар билан алимент ундирувлари жараёнида ёшларнинг бир-бирларининг хатоларини кечиришлари, ҳаётдаги тўсиқларни биргаликда енгишда суянч бўлишлари лозимлиги ҳақида ҳам тушунтириш берамиз, - дейди Бюронинг Сайхунобод туман бўлими бошлиғи в.б. Шавкат Бекмирзаев.

- Гўдаклар қалбидаги ўкинч билан камолотга етмасликлари керак. Ҳар бир бола ўз ота-онаси бағрида вояга етишига нима етсин. Яқинда яна бир оила тиклангани амалга оширилаётган ишларимизнинг самарасидир деб биламан.

Фуқаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Э.Мустановдан ундирувчи Д.Мустанованинг фойдасига 1/4 қисми миқдорида иш ҳақига қаратилган алимент ундириш белгиланганди. Ижро харакатлари давомида қарздор ва ундирувчи билан олиб борилган тарғибот тушунтириш ишлари натижасида бугунги кунда оила яраштирилиб, улар бирга яшашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила тикланди