
Фото: «Protoday.uz»
Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари генерал Муиджон Тоҳирий уч ярим йилга озодликдан маҳрум этилди ҳамда энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Газете.uz» хабар бермоқда.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 16 май куни Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий иши бўйича ҳукм чиқарди.
У Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-модда (мансаб сохтакорлиги)лари бўйича айбдор деб топилди.
Муиджон Тоҳирийнинг ҳибсга олингани ҳақида 2018 йилнинг декабрь ойида маълум бўлган эди. У Давлат божхона қўмитасининг раҳбари сифатида 2016 йилнинг декабридан 2018 йилнинг февралигача ишлаган.
2006−2008 ва 2011−2016 йилларда Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги — ДХХ) раиси ўринбосари, 2013 йилдан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар