16:00 / 21.05.2019
3 788

Марказий банк: Бюджет ишчиларининг маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади

Марказий банк: Бюджет ишчиларининг маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов бюджет соҳасидаги ишчиларнинг ойлик маошларини тўлиқ пластик картага ўтказилиши ҳақидаги режалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда у Халқаро пресс клубнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».

«Ҳозир Тошкентда Ҳумо тўлов тизими ишга туширилмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз – маошларни тўлиқ пластик картага ўтказишдир. Ҳозир 2000 дан ортиқ банкоматлар олиб келинмоқда ва уларга дастурий таъминотлар ўрнатилмоқда. Биз нақд валютани банкоматлар орқали олиш учун шароит яратамиз. Ҳумо тизими ишга тушганидан кейин ушбу масала тўлиқ ҳал бўлади», — деди Марказий банк раҳбари.

Нурмуратов айтишига қараганда, тижорат банклари маошгача қарз бериб туриш ҳамда кредит карталарни ишга туширишни жорий этишни бошлаб юборган.

Аввалроқ, Марказий банк раҳбари нафақа пулларини нақд кўринишда берилишини тўхататиш ва ҳар бир маҳалла ҳамда хизмат кўрсатиш жойларига банкоматлар ўрнатиш борасидаги режани маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк: Бюджет ишчиларининг маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади