
13 нафар ўзбекистонлик магистрант Германиянинг етакчи компанияларида уч ойлик амалиётни ўтамоқда. Бу ҳақида Kun.uz нашри Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчихонасидан олинган маълумотга асосланиб, хабар берди.
"Германия иқтисодиёти Шарқий Қўмитаси (ГИШҚ) хабарига кўра, май ойи ўртасидан 13 нафар ўзбекистонлик магистрант Германиянинг етакчи компанияларида уч ойлик амалиётни ўтамоқда. Дастурдан мақсад - ноу-хау билан бўлишиш ва икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун янги ҳамкорлик тармоқларини яратиш", - деди элчихона вакили.
Ўзбекистон томондан лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» давлат жамғармаси ҳисобланади.
2019 йилнинг бошида ГФРда амалиёт ўташ учун 200 га яқин мурожаат келиб тушган ва 80 дан ортиқ суҳбат ўтказилган. Кўп босқичли сараловдан кейин 40 нафар киши қолган ва охир-оқибат Германия компаниялари томонидан 13 нафар юқори малакали магистрантлар танлаб олинган, улар бизнес бошқаруви, иқтисодиёт, муҳандислик, ахборот технологиялари, ҳуқуқшунослик ва бухгалтерия йўналишларида таҳсил олишмоқда.
Ўзбекистонлик магистрантлар май ойидан августгача Германиянинг «SAP SE», «Commerzbank AG», «Deutsche Telekom AG», «Siemens AG», «Knauf Engineering GmbH», «Schmitz Cargobull AG», «Ernst & Young Auditing GmbH», «GP Günter Papenburg AG», «Mangold Consulting GmbH» ва «Rödl & Partner» каби компанияларида амалиёт ўташмоқда.
Тошкентдаги дастлабки бир кунлик семинардан сўнг май ойида барча амалиётчилар амалиёт ўташ учун Германияга йўл олишган. Мазкур дастур Ўзбекистон учун ГИШҚ шафелиги остида Шарқий Европа мамлакатларида амалга оширилаётган учинчи таълим лойиҳаси ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар