date
views 4 978

МИБга янги ваколат берилди

МИБга янги ваколат берилди
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарорга мувофиқ Мажбурий ижро бюроси Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартноманинг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахслар жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома 2010 йил 10 декабрда Москва шаҳрида имзоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБга янги ваколат берилди