07:13 / 25.05.2019
3 241

Қашқадарёда қорабайир отларига электрон чиплар ўрнатилмоқда

Қашқадарёда қорабайир отларига электрон чиплар ўрнатилмоқда
Фото: «Дарё»
Қашқадарёда 87 бош қорабайир оти ва 145 бош чорва молига электрон рақамли чиплар ўрнатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Тадбирда айтилишича, вилоятда ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.

— Қорабайир отлари ва чорва молларига электрон рақамга эга чиплар ўрнатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда, — дейди «Ўзбекчорванасл» агентлиги ҳайвонларни идентификация қилишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Наргиза Аманбаева.

Йиғилишда сўз олган Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Самад Турдиев 2018 йилда вилоятда 24 та мол ўғрилиги жинояти содир этилган бўлса, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида бу кўрсаткич 17 тани ташкил этаётганини айтиб, мол ўғирланишининг олдини олишда идентификация рақамли чип айни муддао эканлигини таъкидлади.

Фото: «Дарё»
Вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаймардон Шодиевнинг «Дарё»га маълум қилишича, айни кунга қадар вилоятда 87 бош қорабайир оти ва 145 бош чорва молига электрон рақамли чиплар ўрнатилган. Вилоятдаги фермер хўжаликлари учун бир бош қора молга чип ўрнатиш харажати 25 500 сўмни ташкил этади. Фуқароларга тегишли қорамоллар эса чип билан бепул таъминланади.

Маълумот учун, вилоятда ҳозирда 1 миллион 565 минг 681 бош қорамол, 4 миллион 543 минг 156 бош майда шохли мол бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда қорабайир отларига электрон чиплар ўрнатилмоқда