11:05 / 25.05.2019
3 817

Алимент тўлашдан 7 йил қочиб юрган ота ниҳоят "топилди"

Алимент тўлашдан 7 йил қочиб юрган ота ниҳоят "топилди"
МИБ Қоровулбозор туман бўлими иш юритувида ФИБ когон туманлараро судининг 25.01.2012 йилдаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Ж.Камоловдан ундирувчи Д.Ҳамдамова фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилиб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

Қарздор алимент пулини тўламаслик мақсадида 7 йил яшириниб давлат ижрочиларидан қочиб юрган ҳамда алимент пулини умуман тўламаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан қарздор топилиб 7 йиллик алимент пули, яъни 40 млн сўм алимент пуллари ундирилиб тилхат асосида ундирувчига топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўлашдан 7 йил қочиб юрган ота ниҳоят "топилди"