16:53 / 25.05.2019
3 072

Тошкентда уч нафар босқинчи қўлга олинди

Тошкентда уч нафар босқинчи қўлга олинди
2019 йил 19 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи С.Г., С.М. ва муқаддам судланган Ж.М. Табрик кўчасида яшовчи 56 ёшли С.Г.ни уйига бостириб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар бу ерда С.Г.нинг турмуш ўртоғи ҳамда қизини қўрқитиб, пул талаб қилаётган вақтида уйда шовқин кўтарилган.

Шовқинни эшитиб, уларнинг олдига чиққан қўшниси А.Ё.га босқинчилар қаршилик кўрсатишган. Натижада А.Ё. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида босқинчилардан бири С.Г.га тан жароҳати етказгандан сўнг босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида учала босқинчи ҳам қўлга олинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда уч нафар босқинчи қўлга олинди