18:36 / 25.05.2019
3 764

​Помидор кўчатлари орасидаги 63 туп кўкнори "фош этилди"

​Помидор кўчатлари орасидаги 63 туп кўкнори "фош этилди"
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Риштон туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида, фуқаро Л.Л.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадон томорқасидаги помидор кўчатлари орасида агротехник ишлов бериб парваришланган, узунлиги 40-110 сантиметр бўлган 63 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​Помидор кўчатлари орасидаги 63 туп кўкнори "фош этилди"

Жамият янгиликлари