00:20 / 26.05.2019
4 941

Ҳурматингиз қани, ўқитувчи?

Ҳурматингиз  қани, ўқитувчи?
Ўқитувчи ўқувчига ўрнак бўлиши керак. Бола аввало ўқитувчисидан улги олади, унга тақлид қилади.

Ўқитувчининг ҳар бир дарси ўқувчи учун занжир ҳалқаларидек ўзаро боғлиқ. Мабодо ўқитувчи бир соат дарсини қолдирдими, тамом. Билим деган пойдеворга дарз кетади. Ўша занжир узилиб қолади. Кейин соатлаб дарс ўтадими, қўшимча сабоқ берадими, фойдаси йўқ.

Синглимнинг назорат дафтарини кўздан кечираётиб, она тили ўқитувчиси «ҳурмат» сўзидаги «ҳ»ни «х»га алмаштириб ёзган, «таассурот» сўзидаги битта «с» ҳарфини устидан чизиб ташлаган. Синглим «опа, сиз айтганингиз хато экан, ўқитувчим тўғрилаб берди», деди. Бу ҳолатни, тўғриси, нима деб оқлашни ҳам, фикр билдиришни ҳам билмай қолдим.

Ахир, ўқитувчининг битта хатоси ўқувчига бир умр панд бериши мумкин-ку. Бугун икки фикр орасида қолган ўқувчи эртага дарсга бўлган қизиқишини йўқотмасмикан?

Биринчи синф пайтимда ўқитувчим ҳуснихатим жуда ёмон бўлгани учун қўлимга чизғич билан урган. Ҳозир эса, ҳуснихатим билан озми-кўпми мақтансам арзийди.

Хўш, бугун-чи? Ўқитувчи ҳатто ўқувчига овозини баландроқ қилиб гапира олмайди. Биласизми нега? Ота-онанинг ўзлари бу ҳуқуқни уларнинг қўлидан олиб қўйишган.

Қадимда фарзандларини устозга бериш чоғида ота-оналар «эти сизники, суяги бизники», дейишган. Балки бу бежиз эмасдир. Бугун ҳар қандай тартибсиз ўқувчи учун фақат ўқитувчи-тарбиячини айбдор санашга ўрганиб қолганмиз. Агар ўқитувчи ўз ўқувчисига жиддийроқ тарбия бергудек (айби учун уришгудек) бўлса, ўқувчи эртаси куни ота-онасини бошлаб келади.
Баъзи ўқувчилар ўз ўқитувчиси билан худди ошнасидай гаплашганини кўриб, ҳа, ўқитувчининг ўзи бунга шароит яратган экан-да, деб ўйлаб қоламан.

Тушлик пайти ишхонамнинг ёнидаги ошхонага кирдим. У ерда ўқувчилар ҳо-ҳолаб кулишар, бири қўйиб-бири олиб гапиришарди. Ошпаз улардан нега дарс пайти бу ерда юришганини сўради. Улар бепарвогина жавоб беришди: «Эй, гапирасиз-да опа, ўқитувчиларнинг ўзлари дарсга келмайди, дарсдан қочсак-қочибмиз-да...»

Ҳурматга эга бўлиш ва уни сақлаб қолиш жуда мушкул. Энг ёмони, ўқитувчини ўқувчилар орасида ҳурмати йўқолса...

Гўзал ҒАЙРАТОВА

Манба: Od-press.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳурматингиз қани, ўқитувчи?