
Шул жаннатнинг ирмоқлари
Шул жаннатнинг соф сувлари
Оқар “Аллоҳ” дея-дея.
Чиқар Ислом булбуллари
Сайрар “Аллоҳ” дея-дея.
Тавба қилади диллари,
Қуръон ўқир ҳам тиллари,
Жаннат боғининг гуллари
Гуллар “Аллоҳ” дея-дея.
Кими ейди, кими ичар,
Малаклари раҳмат сочар.
Идрис набий ҳулла бичар,
Тикар “Аллоҳ” дея-дея.
Олтиндандир тераклари,
Кумушдандир япроқлари.
Шовуллайди бутоқлари,
Ўсар “Аллоҳ” дея-дея.
Ойдан ёруғдир юзлари,
Мушки анбардир сўзлари,
Жаннатнинг ҳури, қизлари
Кезар “Аллоҳ” дея-дея.
Ҳаққа ошиқ бўлган киши
Оқар кўзларининг ёши.
Нурга тўла ичу таши,
Сўйлар “Аллоҳ” дея-дея.
Не тиларсан – Ҳақдан тила,
Ҳидоят-ла кир бу йўлга.
Булбул ошиқ бўлар гулга,
Ўтар “Аллоҳ” дея-дея.
Очилди кўк давозаси,
Раҳматга тўлиқ ҳаммаси.
Жаннатнинг саккиз эшигин
Очар “Аллоҳ” дея-дея.
Ридвон эрур эшик очган,
Идрис эрур хулла бичган.
Кавсар шаробини ичган
Қонар “Аллоҳ” дея-дея.
Мискин Юнус, бор дўстингга,
Қўйма бугунни эртага.
Эрта Ҳақнинг ҳузурига
Боргунг “Аллоҳ” дея-дея...
Карим БАҲРИЕВ таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар