Фото: «Tony.ru»
Болаларга 16-17 ёшга тўлмагунича қаҳва ва энергетик ичимликлар ичишга рухсат берманг! Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш департаменти психиатр-наркологи Евгений Брюн огоҳлантирмоқда.
— Болаларга кофеинли ичимликларни ичишга рухсат бермаслик керак. Умуман, энергетик ичимликлар ва қаҳвадан 16-17 ёшгача тийилиб турган маъқул. Кофеин биринчи навбатда боланинг шаклланиб келаётган нерв тизимига зарар етказади, — «Москва» агентлиги мутахассисдан шундай иқтибос келтирмоқда.
Қаҳва ва энергетиклар истеъмолидан сўнг бола жиззаки ва инжиқ бўлиб қолиб, тез толиқади. Боланинг асаб тизимига энергетиклар таркибидаги асосий моддалар — таурин, женьшень ва гуарана салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, қон босими ошиши ва ўсмалар пайдо бўлишида ҳам шуларнинг таъсири бор.
Кофеинли ичимликлар организм кўп сув йўқотишига сабабчи бўладики, бундан буйракларга жуда оғир зўриқиш тушади. Камига юрак маромида ишлаши учун зарур бўлган минераллар, калий, кальций, магний каби моддаларни кофеин организмдан чиқариб юборади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди