
Самарқанд шаҳрида рўй берган ва кузатиш камераларига ёзиб қолинган автоҳалокат ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Унда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан чорраҳани кесиб ўтиб, пиёдалар ўтиш йўлкасидан ўтиб бораётган мактаб ўқувчиларидан бирини уриб юборган “Дамас” автомашинаси тасвирланган.
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот тақдим этди. ЙХҲБ хабарномасига кўра, ЙТҲ 21 май куни соат 11:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Панжакент кўчасида содир бўлган.
Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1966 йилда туғилган фуқаро Н.Қ. ўз бошқарувида бўлган “Дамас” автомашинасида ҳаракатни светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида давом эттириб, 2011 йилда туғилган Ф.Т.ни уриб юборган. Ф.Т. олинган тан жароҳатлари туфайли Республика шошилинчи тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд бўлимига ётқизилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар