Жиззахда Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди

  • 29 май 2019, 18:03
  • 1 021
  • Жамият
  • Жиззахда Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди
    Фото: «Uza.uz»
    Археологларимиз томонидан Жиззах вилояти Тошбулоқ ёдгорлигида, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди.

    Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти томонидан «Ўзбекистон археологияси: ютуқлар, муаммолар ва истиқбол» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

    – Яқин кунларда археологларимиз томонидан Жиззах вилояти Тошбулоқ ёдгорлигида, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди, – дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти директори Фарҳод Мақсудов. – Ушбу ёдгорлик замонавий технологиялар асосида ўрганилди. Бу ҳам бугунги шаҳар археологиямиз учун катта ютуқ ҳисобланади.

    Самарқанд вилояти Кофирқальа ёдгорлигида ёғоч панно қолдиқлари топилиб, таъмирланган. Наманган вилояти Ахсикент ёдгорлигида казишма объектлари музейлаштирилди. Самарқанднинг қадимий ўрни Афросиёб ёдгорлигидан топилган илк ўрта асрларга мансуб деворий суратлар ҳозирги замон талаблари асосида таъмирланди.

    Бухоро воҳасини қадимдан ўраб олган воҳа девори – Кампир девор қолдиқлари ўрни очилди. Термиз шаҳар ёдгорлигида ер ости Будда ибодатхонаси ва ундан «ступа», буддавий роҳиб ҳайкали ва маъбудларнинг колдиклари топилди. Зарафшон воҳаси ва Амударё дельтасида олиб борилган тадқиқотлар туфайли Калтаминор маданиятининг ривожланиши ва унинг тараққиёт йўллари, хронологияси ва ёдгорликларнинг геологик ҳолатини ўрганиш бўйича янги маълумотлар қўлга киритилди.

    Мамлакатимизда қадимдан қабристонларни обод қилиш, янги қабристонларни ташкил этиш бўйича қатор ишлар қилинади. Айрим тарихий объектларнинг аксарияти қабристонлар остида қолиб кетган.

    Мамлакатимизда 3 та Темур дарвоза бор. Уни айрим тарихчилар, журналистлар нотўғри талқин қилишади. Биринчиси, Жиззах яқинидаги «Илон ўтди» дарасида жойлашган. Иккинчиси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари оролиғидаги Дарбанд ҳудури яқинида, учинчиси, Самарқанд вилояти Қўшработ туманида. Тадбирда бу дарвозаларнинг номи ОАВ да тўғри талқин қилиниши кераклиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

    Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
    Дилобар МАМАТОВА

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жиззахда Қорахонийлар даврига оид шаҳар қолдиқлари топилди