21:00 / 29.05.2019
4 152

Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлади

Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлади
2019−2020-ўқув йилидан ягона мактаб формаси жорий этилади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 15 август куни бу ҳақдаги қарорни тасдиқлаган эди, деб хабар берди «Газета.uz».

Якунига етган ўқув йилида мактаб ўқувчилари учун қарор билан тасдиқланган формани кийиш ихтиёрий эди. Янги ўқув йилидан эса ягона формани кийиш мажбурий бўлади.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантиради. Республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказининг аҳолига қулай жойларида мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчалари ташкил этилиб, уларнинг жойлашиш манзиллари оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Мактаб формасининг нархини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ўзи эркин бозор муносабатларидан келиб чиққан ҳолатда белгилайди.

Ишлаб чиқарувчилар ота-оналардан ҳали тикилмаган мактаб формаси учун бўнак (аванс) маблағларини йиғиш мумкин эмас.

Мактаб директорлари ёки синф раҳбарлари томонидан ягона мактаб формасини сотиб олиш жараёнига аралашуви қатъиян тақиқланган. Ота-оналар янги формани ташкил этиладиган савдо шаҳобчаларидан сотиб олиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлади