13:36 / 30.05.2019
3 141

Янги ўқув йилидан бошлаб пойтахт мактабларида Kundalik тизими ишга туширилади

Янги ўқув йилидан бошлаб пойтахт мактабларида Kundalik тизими ишга туширилади
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Kundalik компанияси Тошкент мактабларида электрон журнал ва кундаликларни синовдан ўтказди.

Жорий йилнинг апрель — май ойларида Халқ таълими вазирлигининг буйруғига кўра, Kundalik рақамли таълим платформаси пойтахтдаги 53 та умумтаълим мактабида синовдан ўтказилди.

Kundalik тизими онлайн режимда дарс жадваллари, ўқитувчилар дарс режалари, ўқувчиларнинг дарсдаги иштироки ҳамда ўзлаштиришини электрон журнал ва кундаликларга киритиб бориш имконини беради. Шунингдек, таълим муассасасининг статистик ҳисоботларини ишлаб чиқишни ҳам таъминлайди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида қатнашган мактаблар синф журналларини бир вақтнинг ўзида қоғоз ҳамда Kundalik тизимида электрон шаклда юритишди.

Мазкур тизим орқали ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари уй вазифалари ҳамда фанлардан қўйилган баҳолар ҳақида исталган вақтда маълумот олиш имконига эга бўлишади. Ушбу маълумотлар ҳимояланган ижтимоий тармоқлар орқали тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг Автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш бўйича масъул вакиллари Арслон Раҳмонқулов ҳамда Рустам Комиловнинг таъкидлашича, 2019 йилнинг 1 сентябригача Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабида электрон журнал ва кундаликларни таълим тизимига жорий этиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилади. Янги ўқув йилидан бошлаб Kundalik тизими пойтахтдаги барча мактабда иш бошлайди.

Шунингдек, Kundalik тизимини ўқув жараёнига татбиқ қилиш учун ўқитувчиларни тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Kundalik компанияси тизимни соҳага жорий этишда ўқитувчилар ҳамда мактаб раҳбарларига амалий ёрдам беради.

Бундан ташқари, тизимни ҳаётга татбиқ қилишда юзага келиши эҳтимоли бўлган саволларга ўз вақтида жавоб топиш мақсадида лойиҳада қатнашаётган мактаб вакиллари иштирокида ҳар ҳафтада анжуманлар уюштириб борилади.

2018 йилнинг октябрь ойида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Kundalik компанияси ўзаро ҳамкорликда умумтаълим мактабларида электрон журнал ва кундаликларни юритишни кўзда тутувчи лойиҳани йўлга қўйган.

Компаниянинг мазкур ташаббуси халқ таълими соҳасини ахборотлаштириш бўйича таклифларни саралаш натижаларига кўра вазирлик томонидан танлаб олинган ва ушбу мутасадди ташкилот ҳамда Kundalik компанияси ўртасидаги давлат-хусусий шериклик доирасида ҳаётга татбиқ қилинмоқда.

Kundalik компанияси мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш, қўллаб-қувватлаш ва тизимни равнақ топтириш жараёнида юзага келадиган барча харажатни ўз зиммасига олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги ўқув йилидан бошлаб пойтахт мактабларида Kundalik тизими ишга туширилади