
Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида автобус ёниб кетгани тасвирлари туширилган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус баёнот берди.
“2019 йил 29 май куни соат 19.00ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 28 ёшли Д.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусни Оқдарё тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлининг 12-км.да бошқариб кетаётган вақтида автобусда ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин автобуснинг электр симлари қисқа туташуви оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси баёнотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар