21:33 / 30.05.2019
4 386

Молия вазирлиги: 1 июндан свет ва газнинг нархи ошмайдиган бўлди

Молия вазирлиги: 1 июндан свет ва газнинг нархи ошмайдиган бўлди
2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги №897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилиши назарда тутилганди. Чунончи, маиший истеъмолчилар учун 1 метр куб табиий газнинг нархи ҳозирги 320 сўмдан 350 сўмгача, электр энергиясининг 1 киловатти ҳозирги 250 сўмдан 280 сўмгача ошиши керак эди.

«Табиий газ ва электр энергиясига белгиланган нархлар оширилади, лекин 1 июндан эмас. Биз нарх оширилишини вақтинча тўхтатиб қўйдик», — дейишган Молия вазирлигидагилар.

Аввалроқ, Марказий банкдагилар февраль-март ойидаги чўққига эришилгач, йиллик инфляция пасая бошлаши, бироқ июнь ойидаги электр энергияси ва табиий газга аввалдан белгиланган нарх оширилиши унинг пасайишини тўхтатувчи омил бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтишган эди.

«2019 йилда инфляция суръати тезлашишининг асосий хатарлари иқтисодиётда юқори инфляцион кутилмаларнинг сақланиб қолиши, ҚҚС бўйича янги тўлов механизмининг жорий этилиши ҳисобига алоҳида товар ва хизматлар нархларининг ўсиши, шунингдек энергия ресурслари нархлари оширилишининг иккиламчи таъсири кўламининг кенгайиш эҳтимолининг мавжудлиги билан боғлиқ», — дейишганди январда МБдагилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Молия вазирлиги: 1 июндан свет ва газнинг нархи ошмайдиган бўлди

Жамият янгиликлари