10:32 / 31.05.2019
4 030

Ўзбекистонликлар июнь ойида неча кун дам олишади?

Ўзбекистонликлар июнь ойида неча кун дам олишади?
2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли Президент Фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.

Мазкур фармон асосида июнь ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжудлигини ҳисобга олиб, амалиётда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ушбу масала юзасидан қисқача шарҳ бериб ўтилади.

Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар июнь ойида 11 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса июнда 6 кун дам олишади.

Келаётган шанба куни барча учун иш куни бўлади

Хусусан, 1 июнь - шанба куни, Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни бўлади. Ўзи шанба куни ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар шундоқ ҳам ишга чиқар эди. Лекин 5 кунликлар дам олишарди.

Аммо 12.11.2018 йилдаги Президент фармони асосида 1 июндаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилган.

Бунинг натижасида ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун:

1 июнь, шанба - иш куни;
6 июнь, пайшанба - дам олиш куни бўлади.

Рамазон Ҳайити арафасидаги дам олиш кунлари

Жорий йилнинг 30 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳафтасига 5️ кун ишловчи ходимлар 5 ва 6 июнь кунлари кетма-кет икки кун дам олишади. 7 июнь, жума куни одатдагидай иш куни бўлса, 8 ва 9 июнь кунлари (шанба-якшанба) эса одатдагидай дам олиш куни бўлади.

Яна бир бор таъкидлаш жоиз, бу фақат ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунлик иш ҳафтаси) ходимлар ҳафта ўртасида фақат Рамазон ҳайити куни (5 июнь) дам олишади, 6 июнь куни эса улар учун иш куни бўлади.

Хушнудбек Худайбердиев, ҳуқуқшунос

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар июнь ойида неча кун дам олишади?