11:38 / 31.05.2019
3 089

Покистонлик генерал Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Покистонлик генерал Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди
Покистонлик генерал Содиқ Али бошчилигидаги делегация 30 май куни Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.

Делегация аъзолари дастлаб Паяриқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Мажмуа ёнида бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан танишув чоғида қисқа фурсатда бунёд этилган ушбу марказнинг яратилиш тарихи, унинг фаолияти ҳақида меҳмонларга батафсил маълумот берилди. Бу ердаги музей ва ундаги экспонатлар покистонликларда катта қизиқиш уйғотди.

Генерал Содиқ Али буюк муҳаддис қолдирган бой илмий-маънавий меросини ўрганиш, бу зот тўплаган саҳиҳ ҳадислар ислом динининг асл моҳиятини одамларга етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Покистонлик генерал Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди