18:30 / 31.05.2019
3 487

Мактаб дастурларида айрим фанларни қисқартириш таклиф этилди

Мактаб дастурларида айрим фанларни қисқартириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мактаблар таълим дастурини такомиллаштириш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, ҳозирда мактабларда ўқитилаётган фанларни кундалик ҳаётда қанчалик керак бўлиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур. Айрим фанлардан ўтиладиган узоқ минтақалардаги ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси ҳақидаги маълумотлар ҳаёт давомида умуман керак бўлмаслиги мумкинлиги айтилади.

“Уларнинг ўрнига шу бугун ҳаётий зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга йўналтирилган предметларни мактаб ўқув дастурига киритиш, хусусан, нутқ талаффузи, тўғри овқатланиш маданияти, аэропорт ва вокзалларда (шунингдек, амалий тарзда самолёт ва поездларда) ўзини тутиш кабиларни ўзида қамраб олган янги фанларни ўқитиш зарур деб ҳисоблайман”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб дастурлари (ботаника, зоология, физика, химия, алгебра каби фанларни 20-30 фоизга) қисқартириб, ўрнига зарур фанлар билан бойитиш ҳисобига халқ таълимини ривожлантириш таклиф қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб дастурларида айрим фанларни қисқартириш таклиф этилди