“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида банкоматлар орқали нақд пул олинганда фоиз тўловини чегаралаш ҳақида петиция эълон қилинди.
Таъкидланишича, ҳозирда пластик картадаги пулни нақдлаштириш жараёнида тўлов 1 фоиз этиб белгиланган. Агарда 1 млн. сўм нақд пул нақдлаштирилса, унда 10 минг сўм қўшимча ҳақ олиб қолинади.
“Бошида текин бўлган бу амалиёт айни вақтда 1 фоиз этиб белгиланди. Банк муассасалари буни банкоматга кетадиган харажатлар: интернет, техник таъминот, назорат қилиш каби харажатларни қоплаш учун олинади деб тушунтиришди. Майли, банкнинг ўз харажатлари борлигини тушунган ҳолатда 1 фоизга қаршилик йўқ, лекин қанча кўп пул ечиб олсангиз шунча кўп маблағ йўқотасиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, агарда 5 млн. сўм нақдлаштирилса, 50 минг, 10 млн. сўм нақдлаштирилса, 100 минг сўм йўқотилади. Қанча кўп нақдлаштирилса, шунча зарарга тушилади. Бу масалани кўриб чиқиш ва аҳолига қулайликлар яратиш керак.
Шу сабабли, қуйидагилар таклиф қилинди:
биринчидан, банкомат орқали 1 млн. сўмдан ортиқ маблағ ечилганда, 10 минг сўмдан (яъни 1 млн.ни 1 фоизи) кўп фоиз ушланмасин;
иккинчидан, агар фойдаланувчи бир ой давомида банкоматдан пул нақдлаштирса, қайси банкоматдан пул нақдлаштирганидан қатъий назар фақат 1 мартагина фоиз ушлансин;
учинчидан, қанча кўп пул ечилса, фоиз тўлови шунча камайиб борсин (1 млн. гача 1 фоиз, 5 млн. гача 0,5 фоиз ва ҳ.к.);
тўртинчидан, банкоматлар ўзлари тегишли бўлган банк пластик карточкаларидан фоиз ушламасин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео)
Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди
Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди
ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди
Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади