15:03 / 01.06.2019
3 217

Автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, жиноят содир этган шахс ушланди

Автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, жиноят содир этган шахс ушланди
Шу йил 27 май куни 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 32 ёшли Ж.А.нинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини тўхтатган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, номаълум шахслардан бири ҳайдовчи Ж.А. билан гаплашаётганида иккинчиси ҳайдовчини чалғиганлигидан фойдаланиб, автомашина салонидан “Sony” ва “Samsung” русумли мобиль телефонларини ўғирлаб кетган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мевазор кўчасида яшовчи 28 ёшли С.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, жиноят содир этган шахс ушланди