20:20 / 01.06.2019
3 690

Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги ички ишлар бўлимини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги ички ишлар бўлимини бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги 2-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Бўлим учун янги бино барпо этилди. Тезкор навбатчилик қисми ва хизмат хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Профилактика, тергов, жиноят-қидирув бўлинмалари, паспорт хизмати, психолог фаолияти йўлга қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбарининг жорий йил 29 майдаги қарорига мувофиқ Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизими жорий этилмоқда.

Ушбу эксперимент доирасида вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги тузилмаларни мақбуллаштириб, 86 фоиз ходимларни қуйи бўғинга тушириш белгиланган. Ангрен шаҳрида ҳам бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ички ишлар, Миллий гвардия, прокуратура, суд ва бошқа органлар ҳамкорлигини кучайтириш, бўлинмаларнинг тезкорлигини ошириш ва максимал даражадаги ҳаракатчанлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳридаги ички ишлар бўлимини бориб кўрди