21:05 / 01.06.2019
3 955

Ҳайдовчини яқинни ёритувчи чироқ ҳақидаги гапи учун тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олди

Ҳайдовчини яқинни ёритувчи чироқ ҳақидаги гапи учун тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олди
Ҳайдовчини автомобиль чироқлари ҳақидаги сўзлари учун тўхтатган патрул-пост хизмати (ППХ) ходими ҳайфсан олди.

Аввалроқ, интернетда ППХ ходими иштирокида юз берган воқеа тасвирланган видео тарқалди. ИИББ матбуот хизматига таяниб Kun.uz’нинг хабар беришича, ҳодисада иштирок этган ходим Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимидаги ППХ бригадасида ишлайди.

«Қонун барча учун баробар. Ҳамма ходимлар кундузги вақтда яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юриши шарт», - дея таъкидлаб ўтишган матбуот хизматида.

Шунингдек, маълум бўлишича, ҳодисадан сўнг шахсий таркиб билан суҳбат ўтказилган, унда ходимларга фуқаролар билан қўпол муомалада бўлишга йўл қўйилиши керак эмаслиги тушунтирилган. Ҳайдовчини тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олган.

«ППХ бригадасининг барча шахсий таркиби қўпол муносабатда бўлиш борасидаги ҳар бир ҳолат бўйича таъсир чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди», - дея қайд этиб ўтишди ИИББ вакиллари.

Бундан ташқари, ходимларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шу жумладан, яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб юриш ҳақида яна бир бор эслатилган. Ходим йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учун қайси ҳолат ва шароитларда жазога тортилмаслиги ҳам билдириб ўтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчини яқинни ёритувчи чироқ ҳақидаги гапи учун тўхтатган ППХ ходими ҳайфсан олди