12:20 / 02.06.2019
3 920

Тошкентда МИБ ходими пора олаётганда "қўлга тушди"

Тошкентда МИБ ходими пора олаётганда "қўлга тушди"
Бош прокуратура матбуот хизмати тизимда коррупция ҳолатларига қарши муросасиз кураш давом этаётгани ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан фуқаро С.Ф.нинг аризасига асосан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кафе олдида МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси Ф.Э. иш юритувидаги жавобгарлар М.Ф. ва бошқалардан даъвогар С.Ф. фойдасига улушни пул миқдорида ажратиш ҳамда жавобгарларга тегишли бўлган автомашинани С.Ф. номига расмийлаштириб бериш ва ижро ишини тугатиш учун ундан 750 минг сўмни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, Ф.Э. муқаддам ҳам фуқаро С.Ф.дан юқорида қайд этилган фуқаролик иши юзасидан юритилган ижро ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни чиқариб, Mercedes-Benz 320E русумли автомашинани унинг номига расмийлаштириб бериш учун 2,4 минг доллар ва 300 минг сўм пулни пора тариқасида олган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Ф.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда МИБ ходими пора олаётганда "қўлга тушди"