13:33 / 02.06.2019
4 258

Чироқчида отиб ўлдирилган айиқ бўйича Бош прокуратура ахбороти

Чироқчида отиб ўлдирилган айиқ бўйича Бош прокуратура ахбороти
Жорий йилнинг 28 май куни Чироқчи тумани, Лангар МФЙ, Тутли қишлоғига Самарқанд вилояти билан чегара ҳудуддан айиқ кириб келиб, томорқаларни пайхон қилиш, уй хайвонларига зарар етказиш билан бирга аҳоли ҳаётига хавф туғдирган.

Хусусан, фуқаро Тўраев Хусан, Сулаймонов Рустам, Очилов Хайдар ва бошқаларнинг хонадонига кирган айиқ агрессив ҳаракатланган ҳолда хонадон эгаларига таҳдид (отилиб) қилиб, қўрқитган.

Шу сабабли қишлоқ аҳолиси томонидан расмий рўйхатдан ўтган овчи Сулаймонов Қахрамон Исмоилович ёрдамга чақирилиб, айиқни ИЖ-17 русумли милтиқ билан 16-калибрли ўқдан отиб ўлдирган.

Хабарга кўра, ҳодиса жойига етиб борган профилактика инспектори Ш.Р. жойни кўздан кечириб, процессуал тартибда расмийлаштирилган ва айиқ туман марказига олиб келинган.

Мазкур ҳолат туман ИИБнинг жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни рўйхатга олиш китобида 28.05.2019 йилда 1009 рақам билан рўйхатга олиниб, айни вақтда тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича сўралган Х.Тўраев ўша куни томорқасида ишлаб турганида адирдаги тепаликдан унинг хонадонига айиқ ҳужум қилиб кириб келганлигини, унга қараб икки марта таҳдид сифатида бақирганлигидан қўрқиб кетганлигини, шу вақтда қишлоқ аҳолиси томонидан чақирилган овчи унинг хонадонидан 20 метр пастроқда айиқни отиб ташлаганлигини баён қилган.

Айиқ жасади туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиқлари томонидан кўздан кечирилиб, айиқнинг ҳолатига оид ҳамда (қутуриш) касалликларга чалинганлиги юзасидан текширув ўтказиш учун ветеринария бўлимига топширилган.

Айни вақтда туман ветеринария бўлими томонидан айиқ жасадидан олинган намуналар экспертизадан ўтказиш орқали ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги марказига юборилган.

Мазкур ишга ваколатли идоралардан малакали мутахассислар жалб этилган ҳамда текшириш ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Текширишда асосий эътибор, айиқнинг ўлдирилиши айнан охирги зарурат билан боғлиқлиги, уни ўлдирмасдан ҳам хавфнинг олдини олиш имкони бўлган ёки йўқлигига қаратилган бўлиб, тегишли шахслар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш билан натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчида отиб ўлдирилган айиқ бўйича Бош прокуратура ахбороти