date
views 6 327

ЙПХ ходими қачон ҳайдовчидан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли?

ЙПХ ходими қачон ҳайдовчидан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли?
Адлия вазирлиги йўл-патруль хизмати ходими қайси ҳолларда ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли эканлигини эслатди.

Билдирилишича, қуйидаги ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:
- транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;
- ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

- транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;
- транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

- ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
- ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши (чарчоқлик ва бетоблик) мумкин бўлган ҳолларда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ ходими қачон ҳайдовчидан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли?