21:13 / 02.06.2019
3 324

Ўзбекистонда ҳайит арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар озодликка чиқарилди

Ўзбекистонда ҳайит арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар озодликка чиқарилди
Рамазон ҳайити арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар жазодан озод этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Рамазон ҳайити арафасида Олий суд раисининг ўринбосари Ёдгоров Олий суд, қолаверса Тошкент шаҳри ва вилояти судларида фаолият юритаётган аёл судьялар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида Зангиота туманида жойлашган аёллар жазо ўтаётган муассасада бўлиб, очиқ мулоқот ўтказган. Сўнгра жазо ўтаётган аёлларга бадиий китоблар совға қилинган.

Жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд мажлиси ҳам бўлиб ўтган. Унда жами 19 нафар аёл жазодан озод этилиб, уйига – оиласи бағрига қайтарилди.

Бундан ташқари 20 нафар аёл ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасидан манзил-колониясига ўтказилган.

Сайёр суддан сўнг Ёдгоров жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумаларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглаган. 17 та маҳкуманинг назорат тартибидаги аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳайит арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар озодликка чиқарилди