06:00 / 03.06.2019
3 837

Қуръон ўқиган банда...

Қуръон ўқиган банда...
Қуръон ўқиган банда вақтини бой бермайди,
Ҳар соат дақиқасин яхшиликка боғлайди.
Қуръон ўқиган банда ҳеч қўполлик қилмайди,
Жами ёмон феълини ҳалимликка боғлайди.

Қуръон ўқиган банда ҳақиқатни англайди,
Юрган ёмон йўлларин ҳидоятга боғлайди.
Қуръон ўқиган ўғил ота-онасин сийлайди,
Таъзим ила доимо хизматига бел боғлайди.

Онам - жаннатим дейди, отам - давлатим дейди,
Инжиқланса гар улар, меҳр билан сийлайди.
Қуръон ўқиган она фарзандларин ўйлайди,
Гўзал тарбия билан нур-Исломга йўллайди.

Қуръон ўқиган ота дуо қилиб тўймайди,
Ҳидоят сўраб Ҳақдан, қўли сира толмайди.
Қуръон ўқиган эрлар номусини ўйлайди,
Аёлларин ҳаққини бурчим, дея қўллайди.

Қуръон ўқиган аёл оиласин ўйлайди,
Яхши - ёмон кунларин сабр билан боғлайди.
Қуръон ўқиган эрлар касбу корин поклайди,
Ризқини ҳалоллигин ибодатга йўллайди.

Қуръон ўқиган аёл торликда "дод" демайди,
Ризқини Аллоҳдан деб, шукурга бел боғлайди.
Қуръон ўқиган аёл кенгликда ховлиқмайди,
Сармоя сарфлашда исрофга йўл қўймайди.

Қуръон ўқиган келин бахтини кўп ўйлайди,
Келин бўлган уйини ўз уйим, деб ўйлайди.
Қуръон ўқиган келин қайсарлик ҳеч қилмайди,
Чақимчилаб ҳаммани душман қилиб қўймайди.

Қуръон ўқиган қайнона ёшлигини ўйлайди,
Насиҳатни Қуръону, ҳадис билан қўллайди.
Қуръон ўқиган она қизим омонат, дейди,
Омонат эгасини вафо билан сийлайди.

Қуръон ўқиган олим илмин риё қилмайди,
Бидъату хурофотга ҳалқини йўлламайди.
Қуръон ўқиган олим ҳидоятдан тоймайди,
Намозда қоим туриб, ҳалқин дуо айлайди.

Қуръон ўқиган қўшни муросани ўйлайди,
Жанжал қилиб ҳар ишда ғийбат қилиб юрмайди.
Қуръон ўқиган қуда таъмагирлик қилмайди,
Қудачилик ишларин Ислом билан боғлайди.

Қуръон ўқиган шогирд устозини сийлайди,
Роббига дуо қилиб мағфиратин сўрайди.
Қуръон ўқиган банда жигарларин ўйлайди,
Алоқани Аллоҳнинг арқонига боғлайди.

Қуръон ўқиган банда қабрни кўп ўйлайди,
Ҳар амалин зўр қилиб, қабрини зийнатлайди.
Қуръон ўқиган банда Қиёматни ўйлайди,
Гувоҳ бўлур Қуръон деб, амалга бел боғлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуръон ўқиган банда...