
Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари Суриядан қайтарилганлар ҳақида гапирган.
“Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар шахс Сурияга нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган!
Мен конституцияга кўра, уларга чора кўришим керак, аслида. Лекин мен ундай қилмайман. Чунки, улар ўзбек, бизнинг Ватандошларимиз!..
Уларни Ватанга олиб келиш азоб бўлди. Жуда оғир бўлди. Биз ҳаммамиз бу ҳолатни чуқур ўйлашимиз керак...”, - деди президент.
Жорий йилнинг 30 май куни 156 нафар фуқаролар, хусусан улардан 48 нафар аёл, 107 нафар бола курдларнинг лагеридан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Тошкент вилоятидаги санаторийга жойлаштирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар