13:18 / 03.06.2019
3 608

Адлия вазирлиги мактаб формасини кийишдаги талаблар ҳақида эслатди

Адлия вазирлиги мактаб формасини кийишдаги талаблар ҳақида эслатди
Адлия вазирлиги ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишдаги талаблар ҳақида эслатма билан чиқди.

Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

- кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
- қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
- ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
- оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;
- кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;
- кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.

Бундан олдин, президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева мажбурий мактаб формаси талаб қилинишига ҳали эрта экани ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги мактаб формасини кийишдаги талаблар ҳақида эслатди