date
views 4 176

Ўзбекистон масжидларида Ҳайит намози ўқилди

Ўзбекистон масжидларида Ҳайит намози ўқилди
5 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намозлари ўқилди.

Тошкент шаҳрида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

Имом-хатиблар барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтдилар. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари хусусида маъруза қилдилар.








Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, 5 июнь куни - Рамазон ҳайити куни сифатида кенг нишонланиши белгилаб қўйилган.

Бундан олдин, президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклаганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон масжидларида Ҳайит намози ўқилди