07:30 / 06.06.2019
2 855

Кушербоев: «Ҳукумат таклифларимизни эътиборсиз қолдирмади, натижага эришдик»

Кушербоев: «Ҳукумат таклифларимизни эътиборсиз қолдирмади, натижага эришдик»
Депутат Расул Кушербоев Ўзбекистонда автомобилларнинг кундузги чироқларини ёқиб юриш талаби 2 йилга кечиктирилгани ҳақидаги ҳукумат қарори юзасидан ўз фикрини билдирди.

«Кундузги чироқлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини ўқияпман. Хуллас ҳукумат таклифларимизни эътиборсиз қолдирмади, натижага эришдик. Ҳаммани табриклайман», — деб бошланади пост.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги 460-сонли «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига куннинг ёруғ вақтида автомотранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаганлиги учун жавобгарликни енгиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш белгиланди, дейилади постда.

Кушербоев қайд этишича, Вазирлар Маҳкамаси доим ҳам таклиф ишлаб чиқишда депутатлар билан ҳамкорлик қилиш ҳақида ўз қарорида алоҳида кўрсатавермайди. Бу иш кўпчилик қатори депутатларнинг ҳам эътирозларини инобатга олиб, бундай қарорга келиниши моҳиятида халқ вакилларининг фикри ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканлигининг яққол намунаси бўлибди, деб ёзади депутат.

«Жавобгарликни енгиллаштириш ҳақида гап кетаркан, депутат сифатида бошданоқ позициямни билдириб ўтмоқчиман: келгусида мазкур қоидабузарлик учун (агар шундай бўлса) ҳайдовчилар билан профилактик тартибда ишлаб, умуман жаримага тортмаслик. Чунки замонавий Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик ва қоидабузарликни олдини олишда профилактика устувор аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Шундай эмасми?» — дея фикрига якун ясаган Кушербоев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кушербоев: «Ҳукумат таклифларимизни эътиборсиз қолдирмади, натижага эришдик»