18:05 / 06.06.2019
7 116

Чироқчида айиқ, Муборакда эчкиэмар. Қашқадарёда нима бўляпти?

Чироқчида айиқ, Муборакда эчкиэмар. Қашқадарёда нима бўляпти?
Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Тутли қишлоғида ёввойи айиққа нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлинган видео тарқалган ва кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлганди.

Жорий йил 2-3 июнь кунлари эса ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳудудида нобуд қилинган эчкиэмар тўғрисидаги хабарлар ва ўлдирилган ҳайвон сурати кенг тарқалди.

ЎзА воқеага аниқлик киритиш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан боғланди.

— Мазкур ҳолат Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида содир этилган. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари жорий йил 13 май куни Муборак тумани ҳудудида ўтказган навбатдаги экологик рейд давомида Қарши — Муборак — Бухоро авто йўлига яқин бўлган чўл ҳудудида номаълум фуқаро томонидан нобуд қилинган ёввойи эчкиэмар аниқланди, — дейди қўмита ахборот хизмати ходими Севара Давлатова.

— Мазкур ҳолат бўйича инспекторлар воқеа жойида ёввойи эчкиэмарни кўздан кечириб, ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Ҳозирда мазкур қонунбузарликни содир этган айбдор шахсга нисбатан тегишли чора қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Текширув натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчида айиқ, Муборакда эчкиэмар. Қашқадарёда нима бўляпти?